Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж.Файзуллаев Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган бешта устувор вазифалардан бири суд-ҳуқуқ соҳаси ижроси бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Суд раиси фуқароларнинг ортиқча оворагарчилик ва сарсончиликларнинг ҳамда беҳуда вақт сарфлашларининг олдини олиш учун ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари Булунғур туманининг маҳаллаларида бўлиб, сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Суд ишларини жойида кўриб чиқиш баробарида фуқароларнинг мурожаатларини ҳам тингламоқда. Аксарият мурожаатлар ваколат доирасидан келиб чиқиб жойида бартараф этилмоқда. Фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабуллардан бири яқинда Булунғур туманидаги “Булунғур” МФЙ биносида ўтказилди. Сайёр қабулга келган элликка яқин фуқаролардан дастлаб пенсия ёшидаги ва ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди.


Равшан БАҲРИДДИНОВ,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси.
туман прокурорининг катта ёрдамчиси.