Бугун навбатдаги сайёр туманимиздаги “Нуроний” жамғармаси биносида бўлиб ўтди. Унда фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Жамшид Файзуллаев, Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Мамадиярова ва туман “Нуроний” жамғармаси раиси Очил Ахмедовлар ҳамда маҳалла фаоллари ва бир гуруҳ фуқаролари иштирок этишди.


Шундан сўнг турли хил мурожаатлар билан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Ажрим ёқасига келиб қолган оила аъзоларини яраштириш чоралари кўрилди. Уларга маслаҳат ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Ж.ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси.