Яқинда туманимиздаги “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги 1-сонли ўрта таълим мактаби биносида шу яқин ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ва Самарқанд вилоят суди судьяси Ж. Арслонов, Жомбой туманлараро Иқтисодий судининг раиси Навбаҳор Турсуцнова, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаев, жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғ. Негматов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Насиба Мамадиярова, туман ФХДЁ мудири Махбуба Муртазаевалар иштирокида хотин-қизларга маҳаллабай сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳақида сўз юритишди.



