Яқинда Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг “Каттақишлоқ” МФЙда навбатдаги сайёр қабулни ўтказилди.
Сайёр қабулда Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Мамадиёрова, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Адлия бўлими вакиллари иштирок этишди.

Тадбир қатнашчиларига Коррупцияга қарши курашда муросасиз бўлиш, Бош Қомусимизга киритилаётган янгиликлар, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, ҳукуматимиз раҳбарлари томонидан хотин-қизларимиз учун яратилаётган улкан шароитлар ҳақида батафсил тушунтирилди.

Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб, уларга ечим топишда кўмаклашилди ва ҳуқуқий ёрдамкўрсатилди. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
* * *
Республикамизда қабул қилинган қонун ҳужжатларини мазмун моҳияти кенг оммага етказиш юзасидан шунингдек туманимиз ҳудудидаги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда борасида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ва сайёр қабулларнинг ўтказилиши ҳаётий эҳтиёж эканлигини кўрсатмоқда. Чунки бундай тадбирларда халқимиз оворагарчилигига чек қўяди. Муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилади.

Булунғур туманининг Янгиобод маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам буни исботлади. Тадбирда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги фуқаролар мурожаатлари эшитилди. Муаммолар шу жойнинг ўзида ўрганилиб, ижроси йиғилишда қатнашган масъул раҳбарларга юклатилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан бундан кейин ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида барча зарур чораларни кўриб бораверади.
Жамшид ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси