Яқинда туманимиздаги 3-умумтаълим мактабининг фаоллар залида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Юксак савияда ўтказилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Убайдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор овоз соҳиби Гулбаҳор Эрқулова, телеэкранларда намойиш этилган бир қанча сериаллар қатнашчиси, иқтидорли актриса Гулнора Толипова, Ботир Зокиров номидаги эстрада оркестри вокал артисти Моҳира Асадова, Самарқанд вилоят Ҳ. Олимжон номли театр артисти Зуҳра Турғунбоевалар иштирок этишди.

Уларнинг ҳар бири сўз аввалида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ҳамда ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз юритишиб, сўнгра ўз ижод намуналаридан шеърлар ўқишди, қўшиқлар ижро этиб, тадбир иштирокчиларига завқли онлар тақдим этишди.
Қатнашчилар юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқларга ҳамоҳанг рақсга тушишди.
Шеърхонлик кечаси, мушоираларда 3-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ 4 ва 5-синф ўқувчилари, “Янгиариқ” МФЙ фуқароси Зуҳра Адилова, 31-умумтаълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси Кумуш Раззоқова, 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Илёс Баҳриевлар фаол итирок этишди.

Тадбир барча иштирокчилардла катта таассурот қолдирди.
Замира ҚОДИРОВА,
3-умумтаълим мактабининг директори.