Туманимизда 21000 тоннадан зиёд ғаллани етказиб бериш учун хўжаликларимизда 6290 гектар ерларда ғалла экилган бўлиб, “Ғалла – 2021” мавсуми давомида ғалла нобудгарчилигига йўл қўймаслик, жойларда ёнғин хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга эришиш мақсадида ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик кўриш ва етиштирилган ҳосилни қисқа муддатга нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш даврида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашмақсадида туман ҳудудида жойлашган хўжаликлар ва фермер хўжаликларнинг ерларида экилган ғалла майдонларида, ўрим-йиғимга жалб этиладиган автотракторлар ҳайдовчиларининг, жойлардаги маъсул ва жавобгар мутахассисларнинг иштирокида техник ва ёнғинга қарши ҳолати жиҳатидан текширилиб чиқилиши талаб этилади. Мавсум давомида экилган ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғаллани нобудгарчилигига йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги сомонларни ёқмаслик борасида фермер хўжаликларнинг мутассади ходимлари, ғаллакор ва механизаторлар билан суҳбатлар ўтказиш лозим.
Хўжалик раҳбарлари ва ғаллакорлардан қуйидаги тадбирларни бажариш талаб этилади:
Хўжалик раҳбарлари ва ғаллакорлардан қуйидаги тадбирларни бажариш талаб этилади:
- ўрим пайтида ғалла майдони яқинида суркали ҳайдов трактори, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув олиб юриш техникаси бўлиши, ғалла майдонлари 0,50 га майдонларга бўлиниши ва кунлик ўрим майдони белгиланиб майдонлар оралиғида ёнғинга қарши полосалар ташкил этилиши;
- ғалла майдонлари орасидан ўтувчи автотрактор йўлларини беркитиш чораларини кўриш, ғаллазорлар оралиғи 8 метр кенгликда тозаланиб, 4 метр кенгликда ҳайдалиши, механизаторларнинг дам олиш шийпонлари, овқат тайёрлаш ўчоқхоналари, ғаллазорлардан 100 метр узоқликда жойлаштирилиши ҳамда турли хилдаги босимли синовдан ўтмаган газ баллонлардан фойдаланмасликлари;
-ғаллазорлар ичидан ўтказилган электр ва газ йўллари мутахассислар томонидан техник текширувдан ўтказилиб, биринчи навбатда ўриб олиш чораларини кўрилиши, ўрим-йиғимга жалб этилган автотракторларнинг двигателлари учқун ушлагичлар ва ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши;
-автомобиль, комбайн, автотракторларни таъмирлаш ҳамда ёқилги мойларни қуйиш ғаллазорлардан 30 метр узоқликда, атрофи 4 метр кенгликда тозаланиб, шудгорланган майдончаларда амалга оширилиши, ғалла хирмонлари қуруқ хаслардан тозаланиши, ҳудудида ёнғинга қарши сув ҳавзаси қурилиши ва ёнғинга қарши қалқонлар, ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ таъминланиши, ўтказилган электр симлари ҳимояланган бўлиши ва ғалла хирмони устидан ўтказилмаслиги, ғаллазор ва хирмонларда чекиш, очиқ оловдан фойдаланмаслик, автотехникаларни ғаллазорлар ва дон қабул қилиш масканига келганда учқун ўчиргичсизлар кирмаслик, буйруқ асосида ёнғинга қарши жавобгар шахс ва фермер томонидан экилган ғалла майдонлари олдида чайла қурилиб, қоровул хизматини ташкил этилган бўлиши лозим.
Юкорида айтиб ўтилган ва бажарилиши қийин бўлмаган кўрсатмаларга астойдил амал қилсак, ғаллани етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлаган бўламиз.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғи в.в.б, катта лейтенант.