ҒАЛЛА РИЗҚ-РЎЗИМИЗ, УНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК
Булунғур туманимизда давлатга 26482 тонна ғаллани етказиб бериш учун хужаликларимизда 7715 гектар ерларда ғалла экилган бўлиб, Ғалла–2020мавсуми давомида ғалла нобудгарчилигига йўл қўймаслик, жойларда ёнғин хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларига эришиш мақсадида ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик кўриш ва етиштирилган хосилни қисқа муддатга нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш даврида жамоат тартибини саклаш, йўл харакати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман худудида жойлашган хўжаликларнинг ва фермер хўжаликларнинг ерларида экилган ғалла майдонларида, ўрим йиғимга жалб этиладиган, автотракторларнинг, жойлардаги маъсул ва жавобгар мутахассисларнинг иштирокида техник ва ёнғинга қарши холати жихатидан текширилиб чиқилиши талаб этилади.
Мавсум давомида экилган ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғаллани нобудгарчиликга йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги самонларни ёкмаслик, борасида фермер хўжаликларнинг мутассади ходимлари, ғаллакор ва механизаторлар билан сухбатлар ўтказиш лозим. Хўжалик рахбарлари ва ғаллакорлардан қуйидаги тадбирларни бажариш талаб этилади.
-ўрим пайтида ғалла майдони яқинида суркали хайдов трактори, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув олиб юриш техникаси, ғалла майдонлари 0,50 га майдонларга бўлиниши ва кунлик ўрим майдони белгиланиб майдонлар оралиғида ёнғинга қарши полосалар ташкил этилиши;
-ғалла майдонлари орасидан ўтувчи автотрактор йўлларини беркитиш чораларини кўриш, ғаллазорлар оралиғи 8 метр кенгликда тозаланиб, 4 метр кенгликда хайдалиши, механизаторларнинг дам олиш, шийпонлари, овкат тайёрлаш ўчоқхоналари, ғаллазорлардан 100 метр узоқликда жойлаштирилиши хамда турли хилдаги босимли синовдан ўтмаган газ балонлардан фойдаланмасликлари;
-ғаллазорлар ичидан ўтказилган, электр ва газ йўллари, мутахассислар томонидан техник текширувдан ўтказилиб, биринчи навбатда ўриб олиш чораларини кўрилиши, ўрим-йиғимга жалб этилган автотракторларнинг двигателлари учқун ушлагичлар ва ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши;
- автомобил комбайн автотракторларнинг таъмирлаш хамда ёқилги мойларни қуйиш ғаллазорлардан 30 метр узокликда, атрофи 4 метр кенгликда тозаланиб шудгорланган майдончаларда амалга оширилиши, ғалла хирмонлари қурик хаслардан тозаланиши, худудида ёнғинга қарши сув хавзаси курилиши ва ёнғинга қарши қалқонлар, ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ таъминланиши, ўтказилган электр симлари химояланган ва ғалла хирмони устидан ўтказмаслик, ғаллазор ва хирмонларда чекиш, очик оловдан фойдаланмаслик, автотехникаларни ғаллазорлар ва дон қабул қилиш масканида келганда учқун ўчиргичсизлар кирмаслик, буйруқ асосида ёнғинга қарши жавобгар шахс ва фермер томонидан экилган ғалла майдонлари олдида чайла қурилиб қоровул хизматини ташкил этилган бўлиши лозим.
Юкорида айтиб ўтилган ва қийин бўлмаган кўрсатмаларга астойдил амал қилсак, Ғаллани етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлаган бўламиз.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари, Профилактика ва назорат
бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.