Туманимизда давлатга 18.543 тонна ғаллани етказиб бериш учун хужаликларимизда 6290 гектар ерларда ғалла экилган бўлиб, “Ғалла–2022” мавсуми давомида ғалла нобудгарчилигига йўл қўймаслик, жойларда ёнғин хавфсизлигини тўлиқтаъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларига эришиш мақсадида ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик кўриш ва етиштирилган хосилни қисқа муддатга нобудгарчиликсиз йиғиштириб олишда даврида жамоат тартибини саклаш, йўл харакати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман худудида жойлашган хўжаликларнинг ва фермер хўжаликларнинг ерларида экилган ғалла майдонларида, ўрим йиғимга жалб этиладиган, автомашина ва тракторларнинг, жойлардаги маъсул ва жавобгар мутахассисларнинг иштирокида техник ва ёнғинга қарши ҳолати жиҳатидан текширилиб чиқилиши талаб этилади. Мавсум давомида экилган ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғаллани нобудгарчиликга йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги сомонларни ёқмаслик борасида фермер хўжаликларнинг мутассади ходимлари, ғаллакор ва механизаторлар билан суҳбатлар ўтказиш лозим. Хўжалик раҳбарлари ва ғаллакорлардан қуйидаги тадбирларни бажариш талаб этилади:
- ўрим пайтида ғалла майдони яқинида суркали ҳайдов трактори, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув олиб юриш техникаси, ғалла майдонлари 0,50 га майдонларга бўлиниши ва кунлик ўрим майдони белгиланиб, майдонлар оралиғида ёнғинга қарши полосалар ташкил этилиши;
- ғалла майдонлари орасидан ўтувчи автотрактор йўлларини беркитиш чораларини кўриш, ғаллазорлар оралиғи 8 метр кенгликда тозаланиб, 4 метр кенгликда ҳайдалиши, механизаторларнинг дам олиш, шийпонлари, овкат тайёрлаш ўчоқхоналари, ғаллазорлардан 100 метр узоқликда жойлаштирилиши ҳамда турли хилдаги босимли синовдан ўтмаган газ балонлардан фойдаланмасликлари;
- ғаллазорлар ичидан ўтказилган электр ва газ йўллари мутахассислар томонидан техник текширувдан ўтказилиб, биринчи навбатда ўриб олиш чоралари кўрилиши, ўрим-йиғимга жалб этилган автотракторларнинг двигателлари учқун ушлагичлар ва ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши;
- автомобиль комбайн автотракторларнинг таъмирлаш ҳамда ёқилғи мойларни қуйиш ғаллазорлардан 30 метр узоқликда, атрофии 4 метр кенгликда тозаланиб шудгорланган майдончаларда амалга оширилиши, ғалла хирмонлари қуруқ хаслардан тозаланиши, ҳудудида ёнғинга қарши сув хавзаси қурилиши ва ёнғинга қарши қалқонлар, ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ таъминланиши, ўтказилган электр симлари ҳимояланган ва ғалла хирмони устидан ўтказмаслик, ғаллазор ва хирмонларда чекиш, очиқ оловдан фойдаланмаслик, авто техникаларни ғаллазорлар ва дон қабул қилиш масканига келганда учқун ўчиргичларсиз кирмаслик, буйруқ асосида ёнғинга қарши жавобгар шахс ва фермер томонидан экилган ғалла майдонлари олдида чайла қурилиб, қоровул хизмати ташкил этилган бўлиши лозим.
Юқорида айтиб ўтилган барча кўрсатмаларга астойдил амал қилсак, ғаллани етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлаган бўламиз.
Камолиддин ТАНГИРҚУЛОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари,
Профилактика ва назорат бўлинмаси бошлиғи, капитан.