Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида 3 сектор ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Д.Назаров ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Эркин мулоқот руҳида ўтган учрашувда сўнгги йилда ёшларининг фан, таълим, спорт, маданият соҳаларидаги ютуқлари ҳам сезиларли даражада кўпайганлигини таъкидлаб, туман раҳбарлари бу каби иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув сўнгида мактаб ўқувчилар иштирокида маъданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.