2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 1У қурултойида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ёшлар билан ишловчи, уларни қўллаб-қувватловчи профессионал тузилма яратиш таклифини берди ва уни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи деб номлашни таклиф этди. Шундан буён 30 июнь санаси ҳар йили Республика миқёсида “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарур-ки, дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларида ҳам айнан ёшлар манфаатини ҳимоя қилувчи бу каби професионал тузилма мавжуд эмас.
Июнь ойи туманимиз ёшлари учун унутилмас байрамлар ойлиги бўлди. Жумладан, вилоят ҳокими Э. Турдимов томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 11 май куни тасдиқланган “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида 29 июнь куни туман ҳокими Б.А.Баҳрамов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувнинг асосий иштирокчилари таълим, санъат, маданият, спорт каби жабҳаларида йил давомида улкан марраларни забт этган ёшлар ҳамда маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари бўлишди. Учрашув давомида ёшлар нафақат ўзларини қийнаган савол, муаммо ва таклифлари билан мурожоаат қилиш, шунингдек туман ҳокими билан у кишининг қизиқишлари, ҳаёт йўли, болалик орзулари, келажак режалари ва ёшлардан кутаётган умидлари тўғрисидаги режалари билан яқиндан танишиб, самимий мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Учрашув давомида туман ҳокими Б.А Бахрамовнинг самимий суҳбати, ёшларга нисбатан дўстона муносабати учрашув иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Учрашув давомида таълим, санъат, маданият, спорт каби соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида “Ёшларга оид давлат сиёсати” самарадорлигини оширишда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини ҳаётга кенг тадбиқ этишда, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқаришда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ёшлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: ҳоким ва ёшлар учрашувидан лавҳа.
Муаллиф олган сурат.