Туман ҳокими Баҳодир Баҳромов ва сектор раҳбарларининг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан бўлган очиқ мулоқот давомида кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Ёшларни қизиқтирган саволлар, муаммо ва таклифлар юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилди. Мутасадди корхона ва ташкилотларга тегишли бандлари ижроси юзасидан чора- тадбирлар режаси тузилди.
2018 йил давомида юксак натижага эришган спортчи ёшлар, ёш тадбиркорлар, ёш китобхонлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.
Имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаш юзасидан Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи тикувчилик йўналиши бўйича таълим олаётган 3-босқич ўқувчиси Машҳура Довурова кредит олиб, бир дона тикув машинаси олиш истаги борлиги, бироқ бунга имкони йўқлиги юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилди. Бунга жавобан туман ҳокими Баҳодир Баҳромов ушбу тадбиркор бўлиш истагидаги ўқувчи қиз Машҳура Довуровага туман ҳокимлиги ҳисобидан бир дона “Чайка” русумли замонавий тикув машинасини совға қилди.
Раббим ҲОТАМОВ.