Жорий йилнинг 8 июн куни муҳтарам Президентимиз томонидан “Қишлоқ хўжалик ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолини бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш” бўйича видеоселектори бўлиб ўтган эди. Видеоселектор йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Мингчинор” агрофирмаси “Абдулла равнақи” фермер хўжалиги экин майдонида такрорий экинлар жойи ишсизларга экин майдонлари сифатида ажратиб беришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар қатнашчиларига қишлоқ хўжалик ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши ва бу ишларнинг бажарилиш тартиб қоидалари тўғрисида тушунтирилди.




