ҒАЛЛА ЭКИШ БОШЛАНДИ
Туманимиздаги “Бобожон ота” номли фермер хўжалиги даласида ғалла экиш мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Б. Баҳрамов, МТПдаги фермер хўжаликлари раислари, қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарлари, мутахассислари ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш учун фойдаланиладиган препарат ишлаб чиқарувчи “MOCT BUSINESS” МЧЖнинг бир гуруҳ олимлари ва мутахассислари ҳам иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққан туман ҳокими Б. Баҳрамов бу йилги ғалла йиғим-терими мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилганлиги сабабли кўзланган режалар ортиғи билан уддаланганлиги, эндиги вазифа эса ғалла экиш ишларини об-ҳавонинг қулай пайтларидан унумли фойдаланиб, қисқа фурсатларда ва сифатли экиб тугаллаш эканлигини таъкидлади. Шунингдек, “MOST BUSINESS” МЧЖ олимлари тупроқда азот бириктирувчи, силикатли, аммонийлаштирувчи ва бошқа микроорганизмлар миқдорини кўпайтиришга имкон берадиган тез таъсир қиладиган микроорганизмларга юқори таркибда бўлган гумин, фулвик ва бошқа органик кислоталар, микроэлементлар бўйича мувозанатланган, келиб чиқиши табиий экологик тоза хом ашёдан тайёрланган, юқори даражада концентрланган биологик фаол моддалар аралашмаси бўлган “Тупроқ учун Гео Гумат” препаратининг кимёвий аҳамиятлари хусусида семинар иштирокчиларига сўзлаб беришди.
Саидбек ТУРДИЕВ.