Давлатга пилла етказиб бериш учун маҳаллаларимизда яшовчи фуқаролар хонадонларида “ипак қурти” боқиш мавсуми бошланди.. Ипак толасини етиштириш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим ахамият касб этади. Чунки, машаққатли меҳнат эвазига боқилиб етиштирилган ипак қурти эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган ёнғин туфайли бир неча дақиқада нобуд бўлишимумкин. Шундай мудҳиш ҳодисаларнинголдини олиш учун ҳар бир пиллакорлардан ўта эҳтиёткорлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиниши талаб этилади.
Пиллакорларимизга ипак толани етиштириш даврида амал қилишлари лозим бўлган асосий қоидаларни эслатиб ўтамиз:
-ипак қурти боқилаётган хонадонларда иситиш печлари ҳамиша соз ҳолда, мўрилар тозаланган бўлиши шарт. Печларни бензин, керосин, дизел ёқилғилари билан ёқиш ман этилади;
-қурт боқиладиган барча хонадонларда электр симларидан, электр токидан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш шарт, электр чироқларида ҳимоя плафонлари ўрнатилган бўлиши лозим. Вақтинчалик тортилган электр симлардан фойдаланиш, очиқ спиралли электр иситгичлардан фойдаланиш ман этилади;
-газ билан иситиладиган печларни болаларга ишониб ёқмаслик, печ яқинида сўриларни жойлаштирмаслик, жўмраклардан сизиб чиқадиган газларни дарҳол мутахассислар ёрдамида бартараф этиш чораларини кўриш, газ ёқиладиган хонада шамоллатиш тизимларини ўрнатиш талаб этилади;
-ипак қурти боқилаётган хоналарга иситиш печида табиий газ ёқиш учун резинали ичак орқали фойдаланиш ман этилади.

Пилла боқиладиган хона бирламчи ёнғин ўчириш воситалари - 100 литр идишда сув, белкурак ва қум билан таъминланган бўлиши шарт.
Юқорида айтиб ўтилган ва қийин бўлмаган кўрсатмаларга астойдил амал қилсак, «кумуш тола»ни етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлаган бўламиз.

Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғи в.в. бажарувчи,
туман ФВБ бошлиғи в.в. бажарувчи,
катта лейтенант.