Давлатга пиллани етказиб бериш учун маҳаллаларимизда яшовчи фуқаролар хонадонларида ипак қуртини боқиш мавсумни бошлашдилар. Ипак толасини етиштириш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим ахамият касб этади, чунки машаққатли мехнат эвазига боқилиб етиштирилган ипак қурти эхтиётсизлик оқибатида содир бўлган ёнғин туфайли бир неча дақиқада нобуд бўлиши мумкин. Шундай мудхиш ходисаларни олдини олишга хар бир пиллакорлардан ўта эхтиёткорлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиниши талаб этилади. Пиллакорларимизга ипак толани етиштириш даврида амал қилишлари лозим бўлган асосий қоидаларни эслатиб ўтамиз:
- ипак қурти боқилаётган хонадонларда иситиш печлари хамиша соз холда, мўрилар тозаланган бўлиши шарт. Печларни бензин, керосин, дизел ёкилғилари билан ёқиш ман этилади;
- қурт боқиладиган барча хонадонларда электр симларидан, электр токидан фойдаланишда эхтиёт чораларини кўриш шарт, электр чироқларида химоя плафонлариўрнатилган бўлиши лозим. Вақтинчалик тортилган электр симлардан фойдаланиш, очиқ спиралли электр иситгичлардан фойдаланиш ман этилади;
- газ билан иситиладиган печларни болаларга ишониб ёқмаслик, печ яқинида сўриларни жойлаштирмаслик, жумраклардан сизиб чиқадиган газларни дархол мутахассислар ёрдамида бартараф этиш чораларини кўриш, газ ёқиладиган хонада шамоллатиш тизимларини ўрнатиш талаб этилади.
- ипак қурти боқилаётган хоналарга иситиш печи табиий газ ёқиш учун резинали ичак орқали фойдаланиш ман этилади.
Пилла боқиладиган хонада бирламчи ёнғин ўчириш воситалари 100 литр идишда сув, белкурак ва қум билан таъминланган бўлиши шарт.
Юқорида айтиб ўтилган ва қийин бўлмаган кўрсатмаларга астойдил амал қилсак, «Кумуш тола» ни етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлаган бўламиз.
Булунғур туман ФВБ НТБ бошлиғи, катта лейтенант.