Булунғур тумани халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича 2019 йил 1876 нафар битирувчидан 144 нафари (7,7%) ОТМга кирган бўлса, 2020 йилга келиб, 2816 нафар битирувчидан 287нафари (10.2%) олий таълим муассасаларига киришга (ўсиш 2.5%) эришилди ҳамда бирорта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактаблар сони 1.8 баробарга (24 тадан 13 тага) камайди.
2021 йилда умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2772 нафар ўқувчилар битириши кутилмоқда. Битирувчиларимиз орасидан муносиб намуна кўрсатган 34 (1,3%) нафарига (7 та кумуш, 27 та олтин ) олтин ва кумуш медаллар учун буюртмалар берилди.
АКТ соҳаси бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида 1600 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар рўйхатдан ўтди ҳамда 285 нафари муваффақиятли тамомлаб, сертификатларга эга бўлди. Улардан 1 нафар ўқувчи вилоятда мактаб ўқувчилари орасида биринчи бўлиб “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси танловининг 1500 АҚШ доллари миқдордагиNanodegree (ГРАНТИ) стипендияси соҳиби бўлди .

26 та мактаб (435 дона) замонавий компьютер техникалари билан таъминланди (Корея Республикасининг Эксимбанк лойиҳаси доирасида), 15 та мактаб kundalik.com платформасига ўтказилди.
2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси (ПФ-5969-сонли фармойиш) маблағларидан 1 та ( 35-мактаб)да 2,306 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва тўлиқ мебель жиҳозлари билан таъминланди.
2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 35 та умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш ишлари учун 3 млрд. 059 млн. сўм маблағ сарфланди.
Кадрлар билан таъминланиш ҳолати:
Ҳозирги кунда туманда 3229 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Маълумоти бўйича 2747 нафари (85.3 %) олий маълумотли, 121 нафари (3.7%) тугалланмаган олий, 361 нафари (11 %) ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳисобланади.
Ўқитувчилар сифат таркиби: “олий” тоифалилар 68 нафар (2,1%); “биринчи” тоифалилар 324 нафар (10,3%); “иккинчи” тоифалилар 805 нафар (24,9%); “Мутахассис”лар 1550 нафар (48,0%) ўқитувчилардан иборат.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида вакант бўлган 8 та мактаб директорлигига ish.uzedu.uz сайти орқали танловга эълон берилди. Шу давр давомида 6 та мактабларга халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига мувофиқ директорлар тасдиқланди.

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва бошқарма ўртасидаги келишувга мувофиқ vacancy.argos.uz сайти орқали жами 4 та вакант лавозимига берилган эълонлар бўйича test.argos.uz сайти орқали тест синови ва суҳбат жараёнларидан 2 нафар номзодлар муваффақиятли ўтди. Ҳозирги кунда 2 та вакант иш ўринлари танлов учун эълонга берилган.
Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида биринчи чоракда “Электрон кундалик” тизимига қўшимча 9 та мактаб уланди. Иккинчи чоракда 24 та мактабларда ички локал тармоғига улаш ишларини якунлаш режалаштирилган.
Таълим сифати мониторинги бўйича:
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан январь-апрель ойларида тумандаги 14 та мактабларда таълим сифатини баҳолаш бўйича “Миллий рейтинг”ни белгилаш кўрсаткичлари асосида назорат топшириқлари олинди. Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида туман мактаблари ўқувчилари 10 та совринли ўринларни эгаллаб, вилоятда умумжамоа ҳисобида 3-ўринга муносиб топилди.
Муҳтарам Президентимизнинг ПҚ-4884-сон қарори ва шахсан топшириғига биноан вилоят хокимининг 2020 йил 16 ноябрда 182-сон Қарори ва 2020 йил 3 декабрда 103-Фармойиши қабул қилинди. Шу муносабат билан вилоятдаги барча туман, шаҳар мактаблари 8 та олий таълим муассасаларига бириктирилди.
6 та йўналишда (таълим сифати, битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичини яхшилаш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, ўқувчиларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ота-оналар билан ҳамкорлик механизмини янгилаш) ушбу тажрибани амалга ошириш мақсадида тумандаги 7 та умумтаълим мактабларига 6 та олий таълим муассаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари бириктирилди ва улар ҳозирги кунгача мактабларимизга амалий ёрдам бериб келмоқда.
Шу кунга қадар муддатли 97 нафар ва муддатидан олдин 599 нафар, умуман жалб қилинмаган 189 нафар аттестациядан ўтадиган жами 885 нафар (27.4%) педагоглар рўйхати шакллантирилиб pk.tdi.uz сайтига жойлаштирилди. Шундан, 461 нафари олий ва биринчи малака тоифаси учун, 424 нафари иккинчи малака тоифаси учун аттестация малака синовларини топширишди. Бундан ташқари 33 нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари амалий имтиҳон топширишлари белгиланган.
Методик хизмат кўрсатиш бўйича
3 ой давомида мактабларнинг 16 нафар педагогларининг ишлари Ўқув-методик кенгаш томонидан туман миқёсида, 5 нафари вилоят миқёсида, 3 нафар ўқитувчиларнинг ишлари Республика миқёсида оммалаштирилди.
Таълим сифатини оширишга қаратилган вилоят миқёсида 2 та, туманмиқёсида 45 та ўқув-амалий семинарлар ўтказилди, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тренер-ўқитувчилар билан ҳамкорликда 9 та “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.
Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўйича:
Жорий йилда туман халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида гиёҳвандликка қарши курашойлиги доирасида “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “Наркотик моддаларининг салбий оқибатлари”, “Келажак умри завол топмасин”, “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш”, “ОИТС ва гиёҳвандлик умр заволи”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида мактабларнинг 7-11-синфларидан 12179 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида Марказий-ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўқувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилди.
“Маънавият куни” доирасида ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онгу-тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини ҳамда миллий армиямиз билан фахрланиш ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида 32 та таълим муассасаларининг 740 нафар ўқувчилари “Ҳарбий қисмда бир кун!” мавзусида ҳарбий қисмларда ўтказилган тадбирларда иштирок этди.
” Ёш чегарачилар” танловининг вилоят босқичида 8-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.
2021 йил 17 март куни 7-10-синф ўқувчи қизлари ўртасида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди ва 36-мактаб ўқувчи қизлари 2-ўринга муносиб топилди.
2021 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар:
Биринчидан, бундан буён барча тизим натижага ишлаши лозим. Шу боис, туманда таълим сифати бўйича 2021 йилда эришиладиган
8 та мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгилаб олинди. Хусусан, таълим сифати кўрсаткичлари бўйича паст бўлган “қизил мактаб”лар сони сезиларли даражада камайтирилади (қизил мактаблар 19.7 фоиздан 9.7фоизга камайтириш).
Шунингдек, педагогларнинг сифат таркибини яхшилаш, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини 15.5 фоизга етказиш (ҳозирда 12.4 фоиз), чет тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлган ўқитувчилар сонини
7.7 бараварга (2.3 фоиздан 10,0 фоизга) ошириш орқали уларни қўшимча моддий рағбатлантиришга эришилади.
Иккинчидан, туманда 2020-2021-ўқув йилида 1 та математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташкил этилган бўлса, 2021-2024-ўқув йилларида яна 3та (1та кимё-биология, 1 та физика, 1 та информатика ва ахборот технологиялари) ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Бундан ташқари, хорижий тиллар фанларининг ўқитилишига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишларда ҳам ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши режалаштирилган.
Учинчидан, 2021 йилда Инвестиция дастури асосида 2 та мактабда (25 ва 68-мактаб) 5млрд сўмлик, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 та мактабда (32 ва 41-мактаб) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қўшимча 700 та ўқувчи ўрни яратилади. 18 та мактабда 2 млрд.186 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 24 та мактаб413,5 млн. сўмлик замонавий мебель, техник воситалар билан жиҳозланади.
Тўртинчидан, туманда мактабларни компьютерлаштириш ва уларни Интернет тармоғига улаш ишлари тўлиқ якунига етказилади.
Бешинчидан, қайд этилганидек, бу йил мактабларни 2772 нафар ўқувчи тамомлайди. Уларнинг ҳаётга муваффақиятга эришишлари, олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ёки бирор-бир касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишлар сифатини оширамиз. 2021 йилда сўровнома натижасига кўра 2384 нафари (86%) ОТМга ҳужжат топшириш, 188 нафари (6,9%) КХКда ўқишни давом эттириш, 49 нафари (1,7%) устоз-шогирд йўналишида ҳунар ўрганиш, 13 нафари ҳарбий хизматга бориш (0,5%), 138 нафари (4,9%) тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган.
Олтинчидан, барча мактабларда маънавий-маърифий йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мактабдан ташқари таълимга қамровни ошириш, 5 та муҳим ташаббус доирасидаги ишлар тизимли давом эттирилади.

Замира АЛИҚУЛОВА,
Булунғур туман халқ таълими бўлими мудири,