Мустақиллигимизнинг29-йиллиги муносабати билан туманимизда мактаблар сони 3 тага кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 410-сонли қарорига асосан Навоий агрофирмаси марказидаги Агросаноат ва сервис касб- ҳунар коллежи биноси янги мактаб биносига айлантирилиб, бу ерда 69-сонли ўрта таълим мактаби ташкил бўлди.
- Янги мактабимизга 9- ва 40-умумий ўрта таълим мактабларининг ортиқча синф ўқувчилари жалб этилди, - дейди мактаб директори Зафар Маҳмудов. - 378 нафар ўқувчи таълим оладиган бу янги мактабда танлаб олинган 21 нафар иқтидорли ўқитувчилар таълим-тарбия беришади.
Шунингдек,Улуғбек агрофирмаси марказидаги касб-ҳунар коллежи 70-сонли, Фозил Йўлдош қўрғонидаги касб-ҳунар коллежи 71-сонли умумий таълим мактабларига айлантирилди.
- Жорий йилда жами 71 та мактабларимизда 36.282 нафар ўқувчилар таълим олишади, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Суярқул Бердиқулов. - Уларга 3.154 нафар олий маълумотли ўқитувчи-устозлар таълим беришади.
Раббим ҲОТАМОВ.