Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов туманимиздаги 11-умутаьлим мактабига ташриф буюрди
Маълумки, юртимизда ҳар бир мактабнинг вилоят ва республика миқёсида танилиши бевосита шу даргоҳларда таълим олаётган ўқувчиларнинг ютуқларига боғлиқ.
Жорий йилнинг 11 январида 11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Давра суҳбати”га Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ташриф буюрди.
“Давра суҳбати”да Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 11-умутаьлим мактабида 2019-2020-ўқув йилида 86 нафарбитирувчи тамомлагани ва шундан 37 нафари олийгоҳларга кириб, туман миқёсида энг юқори натижани кўрсатиб, Булунғур туманида биринчи ўринда эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов 11-умумтаълим мактаби туманда ушбу кўрсаткич бўйича “яшил мактаб” қаторида эканлигини ҳамда бу борада қолган мактабларга намуна булишини айтиб ўтди. Халқ таълими вазири Ш. Шерматов 11- умумтаълим мактаби иш тажрибаси тумандаги бошқа мактаблар учун ибрат эканлигини таъкидлаб, бу борадаги ютуқларга қандай қилиб эришиш йўли ҳақида таклифлар киритди.
Ҳозирда мактаб жамоаси ўқувчиларга бундан-да яхшироқ сабоқ бериб, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига киришида келгусида Республика миқёсида юқори натижаларни эгаллашни ўз олдига мақсад қилдилар.
Нурбек БОРОТОВ,
11-умумтаьлим мактабининг
инглиз тили фани ўқитувчиси.