Туманимиздаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ҳам тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва рассомчиликка қизиқувчи иқтидорли ёшлар талайгина. Улар орасида ўзларининг ижод намуналари билан мактаблараро ва туманлараро кўрик-танловларда қатнашиб фахрли ўринларга сазовор бўлаётганлари ҳам бор.


Ўқувчининг иқтидорини намоён этишда ва кўргазманинг ташкил этилишида тўгарак раҳбари Дилафрўз Абжалованинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Кўргазмага ташриф буюрган ўқувчилар иқтидорли ижодкор С.Бобоқулованинг ижод намуналари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.
Барно АЗЗАМҚУЛОВА,
3-умумтаълим мактабининг маънавий ишлар
бўйича директор ўринбосари.