Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 20 май куни Булунғур туман Халқ таълими бўлимига қаршли 48-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи ҳамда ўзлаштириши паст бўлган 7-9 синф ўқувчилари ўртасида туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Иқтидорингни намоён эт” танловининг “Ёш ҳуқуқшунос” йўналиши бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Келдибекова Севинч 1-ўринни, 55-умумий ўрта таълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Эшматова Чарос 2-ўринни ҳамда 52-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Элмуродов Илёс 3-ўринни эгаллади.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар туман прокурорининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.