Яқинда мактабимизда 7-9 синфлар ўртасида “Энг яхши китобхон”, “Буюк аждодларимизнинг муносиб вориси” ҳамда “Ёш ҳуқуқшунос” йўналишларида “Иқтидорингни намоён эт” кўрик-танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Баҳсларга бой ўтган ушбу кўрик-танловда “Буюк аждодларимизнинг вориси” йўналиши бўйича 7 “А”-синф ўқувчиси Беҳруз Умматов, “Ёш ҳуқуқшунос” йўналиши бўйича 8 “А”-синф ўқувчиси Шоҳиста Норбоева ҳамда “Энг яхши китобхон” йўналиши бўйича 9 “Д”-синф ўқувчиси Маржона Аввалбоевалар ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг туман бўйича ўтказиладиган иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Барно АЗЗАМҚУЛОВА,
3-умумтаълим мактаби директорининг
маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.