Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг кураш залида “Ўқутувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан юнон-рум кураши бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада юнон-рум кураши бўйича мураббийлар Раббим Ташанов ва Завқиддин Хўжановларнинг шогирдлари 23 килограммдан 58 килогараммгача вазнда ўзаро беллашдилар. Қизиқарли ўтган мусобақада 18-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Шоҳзамон Мусаев, 37-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Жамшиджон Усанов, 43-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Жавлонбек Яхшилиқов, 23-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Шоҳруҳ Абдусаидов, 3-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Шоҳимбек Ҳайдаров, 65-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Муҳриддин Жўрақулов, 23-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Азизбек Хонимқулов, 18- мактабнинг 9-синф ўқувчиси Отабек Норқулов, 23-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ҳусан Искандаров, 36-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мирзоҳид Суюнов, 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Музаффар Эшмаматовлар ўз вазн тоифалари бўйича биринчи ўринни эгалладилар.
Мусобақа сўнггида ғолибларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Р. ЭРГАШЕВ.