Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 19 май куни Булунғур тумани 70-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи ҳамда ўзлаштириши паст бўлган 7-9 синфўқувчилари ўртасида туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Иқтидорингни намоён эт” танловининг “Буюк аждодларимизнинг муносиб вориси” номли йўналиши бўйича туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда 63-мактабнинг 9-ўқувчиси Турсунова Маржона 1-ўринни, 69-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мусратова Камола 2-ўринни ҳамда 42-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Лапасова Зарифа 3-ўринни эгаллади. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар туман прокурорининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




