Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш белгиланган.
Шунга кўра, жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов ва Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова томонидан Булунғур туманидаги “Булунғур” “Навбахор”, “Истиқлол”, “Нурли йўл”, “Гулзор” ва “Бўдана” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда иштирок этган хотин қизлар, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида ер ажратишни сўраган бўлса, бошқа бири эса турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ўтмаганлиги, бунинг натижасида фарзандлари учун моддий ёрдам пули чиқмаётганлигини билдирди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг кредит ажратиш, ҳоким қароридан норозилиги, солиқ қарздорликлари ва уй-жой масалаларидаги мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.
Н.ТУРСУНОВА,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси.