Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги талаблари асосида аҳоли билан учрашувлар, сайёр суд жараёнлари одатий тусга кирди. Чунки бу тадбирларнинг ҳуқуқий тарғиботдаги самараси анча юқори. Аҳоли учун ҳам қулайликлари кўп, улар суд-ҳуқуқ масалаларига оид муаммолари, саволлари билан тўғридан тўғри судьяга мурожаат қилиши ва аниқ жавоблар олиши мумкин.
Тадбирда суд раиси йиғилганларга мамлакатимиздаги бугунги ижтимоий-сиёсий вазият, қонунларга киритилган муҳим ўзгаришлар ҳақидагапириб берди. Шунингдек, кейинги пайтда нисбатан кўп учраётган фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, уларнинг маънавий ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунча берди. Аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Йиғилиш давомида фуқароларга “Ўзбекистон Республикасида одам (чақалоқ) савдосига қарши курашиш давр талаби” мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилиб, мазмун-моҳияти баён қилинди.
Тадбир давомида сайёр суд мажлиси ташкиллаштирилиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланган Шахобхўжа Турсунхўжаевга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлиси амалий тарғибот тадбири бўлиб, йиғилганлар бу жиноят тури, унинг оқибатлари ҳақида реал тушунчага эга бўлишди.
Ғайратжон НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси