Жорий йилнинг 30 июнь куни жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов ва Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Н.Турсуновалар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган, муаммолари мавжуд хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “маҳаллабай” сайёр қабуллар ва учрашувлар ўтказилди.
Ана шундай ҳафталик сайёр қабулларнинг навбатдагиси Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида “Истиқлол, Меҳржон Янгиқўрғон” махлласининг “Аёллар дафтари”га киритилган жами 34 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш моҳияти тушунтириб берилди.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси
Н.ТУРСУНОВА,
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси