Қай бир манзилни кўзлаб кўчага чиққан ҳар бир шахс, хоҳ у автошинада бўлсин, хоҳ пиёда бўлсин, йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланади. Ҳар йўлдаги шахс эса йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши турли кўнгилсизликларнинг олдини олади. Айниқса, ҳайдовчиларнинг масъулияти кўпроқ.
А.Илашев автомашина бошқариб кетаётиб, амалдаги қоидаларга эътиборсиз бўлди. Натижада, пиёда кетаётган йўловчи Т.Саиповани машинаси билан уриб юборди. Натижада, йўловчи турли тан жароҳати олди. Жиноятга жазо муқаррар.
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан А. Илашев оид жиноят ишини жабрланувчининг уйида сайёр суд тартибини кўришга қарор қилди. Бундан икки асосий мақсад кўзланган эдли: биринчидан уйида ётоқ режимида даволанаётган жабрланувчини овора қилмаслик, иккинчидан айбдорга қоидабузарлик қандай оқибатларга олиб келганини ўз кўзи билан кўриб тегишли хулоса чиқаришидир.
Булунғур туман “Янгиобод” махалласида жабрланувчи Т.Саипованинг яшаш хонадонида сайёр суд сайёр суд мажлисида айбдор ва жабрланувчининг қариндош-уруғлари, маҳалладошлар иштирок этишди. Суд барчанинг кўз ўнгида иш кўриб, айбдорга 2 йилу 6 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 2 йилу 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Суд мажлиси тугагач, суд раиси йиғилганлар билан суҳбатлашди, уларнинг турли саволларига жавоб берди. Хусусан, фуқароларнинг саволларига жавоб бериб, сайлов қонунчилиги, бу йилги тартиблар ҳақида тушунтириш берди.
Ғайрат НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси