Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ёш истеъдодларнинг “Ниҳол” мукофоти кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танлов бошида туман маданият бўлими бошлиғи Алижон Исоқов барча иштирокчиларга омад тилади. Қизғин курашлар остида ўтган ушбу танловда иштирокчилар санъатнинг беш йўналиши бўйича беллашдилар.
Мумтоз қўшиқчилик йўналиши бўйича Қаҳрамон Бўрибоев, мусиқа ижрочилиги йўналиши бўйича Ҳилола Холмуродова, рақс ижрочилиги бўйича Муяссар Саидқосимова, эстрада йўналиши бўйича Ғанишер Ғаффоров ва опера йўналиши бўйича Мансур Аллаёровларнинг маҳорати санъат ихлосмандлари ҳамдаҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланиб, кўрик-танловнинг туман босқичи ғолиблари деб эътироф этилди. Ғолиблар раҳбариятнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, улар “Ниҳол” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритишди.
Вилоят маданият бошқармаси вакили, Самарқанд Санъат коллежининг анъанавий хонандалик бўлими бошлиғи ЖасурбекАдинаев тадбирда иштирок этиб, кўрик-танловнинг туман босқичи юқори савияда ўтганлигини таъкидлади.
Ўз мухбиримиз.