Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманимиздаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб, таълим-тарбия олган таниқли журналист, шоир Хайрулло Ҳамро хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
“Устозни хотирлаб” мавзусидаги тадбир давомида мактаб ўқувчилари Хайрулло Ҳамронинг шеър ва ғазалларидан парчалар ўқишди, она Ватан туйғуси биан суғорилган шеърларини ёддан айтишди. Ўқувчилар ижросидаги саҳна кўринишлари ва мусиқа садолари тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Тадбирда шоирнинг яқин қариндошлари, фарзандлари ва меҳмонлар иштирок этишди. Улар Хайрулло Ҳамрони ажойиб фазилатлари билан эсга олишди. Тадбир сўнггида шоирнинг фарзандлари 15-мактаб маъмуриятига ва шу тадбирга бошчилик қилган мактаб кутубхона мудираси Фарида опа Равшановага ўз миннатдорчиликларинибилдиришиб, шоир китобларидан мактабга совға қилишди.
Раббим ҲОТАМОВ.