14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сурхондарёнинг Узун туманида Ватан учун бўлган жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ватандошимиз Маъруфжон Ражабов хотирасига бағишланган тадбир 18-мактабда ва қаҳрамон туғилиб ўсган уйда бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Марказий ҳарбий округининг Самарқанд вилоятида жойлашган 526-сафарбарлик чақирув резерви батальони тарғибот гуруҳи раҳбари, лейтенант Тоҳиржон Умаралиев бошчилигидагилар Маъруфжон Ражабовни хотирлашиб, бюсти пойига гулчамбар қўйишди.

Тадбир иштирокчилари бўлган ҳарбий аскарлар Маъруфжоннинг онасига совғалар топширишди. Аскарлар ёш ўқувчи болалар билан биргаликда Маъруфжоннинг ёшликдаги,ўқувчилик пайтидаги ва ҳарбий хизмати давомида тушган суратларини қизиқиб кўздан кечирдилар. “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли китоб орқали Маъруфжон Ражабовнинг таржимаи ҳоли ва ҳарбий хизмати давомида қаҳрамонларча амалга оширган ишлари билан яқиндан танишдилар.
Тадбир иштирокчилари бўлган аскарлар тадбир сўнггида бир овоздан:
- Маъруфжон - қалбимизда мангу яшайди, - дейишди.
- Маъруфжон - қалбимизда мангу яшайди, - дейишди.
Раббим ҲОТАМОВ