Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган катта тадбир туман ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда маданият ходимларининг ижросидаги мусиқа садолари остида бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев тадбир иштирокчиларига туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Туман фаолларилари, ёшлар ва ўқувчилар иштирок этган бу тадбирда туман ҳарбий мудафаа бўлими ходимлари, чегарачи ҳарбийлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ёшларни ҳарбий техникалар, ўқ отиш қуроллари автомат, пушка ва жанговар ҳарбий машиналар билан таништириб ўтдилар. Ёшлар ҳарбий техникалар ҳавас билан томоша қилдилар. Ёш ватанпарварлар ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникалар ёнида суратга тушишди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қўл жанги машқларини саҳна кўринишида намойиш этдилар.
Тадбир давомида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестри жанговар мусиқаларни ижро этишди. Ёш мусиқачилар ижросидаги янграган машҳур куй “Катюша” мусиқаси тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Туман маданият бўлимининг хонанда ва созандалари ижро этган она Ватан ва тинчлик ҳақидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.

Раббим ҲОТАМОВ.