9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ёшлар Агентлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, 11-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари, маҳалла фаоллари иштирокида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов, жамоатчилик вакиллари Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ўрозали бобо Пирмановнинг хонадонида бўлишди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов Ўрозали бобо Пирмановни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан қизғин табриклаб, Президент табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра Президент совғаси ва 12 миллион сўм миқдордаги пул мукофотини тантанали равишда топширди.
Табрикдан сўнг Ўрозоли бобо Пирмановни туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, туман Ёшлар Агентлиги вакиллари, маҳалла оқсоқоллари, мактаб ва кенг жамоатчилик бирин-кетин қутлуғ айём билан самимий табриклашди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ,