9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” тадбири арафасида туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Ёшлар Агентлиги бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилотидан ташкил топган гуруҳ аъзолари 2000 йилда Республикамизнинг жанубий чегараларини, халқимизнинг тинчлигини бузишга ҳаракат қилган бир гуруҳ террорчиларга қарши курашдаги жангларда мардонавор жанг қилиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган “Жасорат” медали соҳиби Маъруф Ражабов яшаган хонадонда бўлишиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Маъмиржон Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги томонидан ажратилган бир миллион сўм миқдордаги пул мукофотини Маъруф Ражабовнинг онаси Шакарбону аяга тантанали равишда топширди. Шунингдек, қаҳрамон яшаган хонадонга ташриф буюрган туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Обиджон Саттаров ҳокимлик томонидан ташкиллаштирилган совғани ҳамда туман “Ватанпарвар” ташкилоти, туман Ёшлар Иттифоқи вакиллари ҳам байрам совғаларини топширишди.

Тадбир сўнгида “Жасорат” медали соҳиби Маъруф Ражабов хотираси учун қуръон тиловат қилинди.


