Педагогика ва спорт коллежида “Инсон қадри олий неъмат”шиори остида Хотира, қадр ва меҳр-мурувват тадбирлари бўлиб ўтди.
- Хотира ва Қадрлаш - инсонийликнинг энг юксак белгисидир, - деди коллеж директори Ю. Жуманазарова. - Шунинг учун аждодларни қадрлаш ва ёдга олиш,фахрийларни эъзозлаш, улар ҳолидан ҳабар олиш биз учун ҳам фарз ҳам қарздир.
Тадбир доирасида фаол ўқувчилардан ташкил топган бир гуруҳ ёшлар ташаббус кўрсатишиб, туманимизнинг истиқболи ва равнақи учун улкан ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари билан уларнинг хонадонларига бориб учрашув ўтказишди. Хусусан, меҳнат фахрийлари - Абдурахмон бобо Қодиров, Неъмат бобо Жўлматов ва Эшназар бобо Эсановларнинг хонадонида бўлган учрашув барча ўқувчи ёшлар қалбида Хотира ва Қадрлаш тушунчаларини чуқур англаш учун замин яратди. Бу каби учрашувлардан меҳнат фахрийлари ва ўқувчи-ёшлар жуда мамнун бўлишди.
Камолиддин ҒАППАРОВ,
Педагогика ва спорт коллежи
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.