Бепоён юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган улуғ байрам, Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан туманимизнинг Мингтепа МФЙда яшовчи фуқаро, 2-гуруҳ ногирони Ўткир Умматовга, Меҳржон МФЙ фуқароси, 2-гуруҳ ногирони Ғофир Назаровга, Олмазор МФЙ фуқароси, 2-гуруҳ ногирони Фазлиддин Аҳроровга, шунингдек, Бешқўтон МФЙ фуқароси, Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида бўлган жангларда юртимизни мардларча ҳимоя қилишда ҳалок бўлган Маъруфжон Ражабовнинг онаси Шакарбону Ғофуроваларга янги замонавий ва арзон уйлар берилди.
Хонадон соҳибларига янги уйлар калитини туман ҳокими Баҳодир Баҳромов кенг жамоатчилик иштирокида, тантанали равишда топширди.
Раббим ҲОТАМОВ.