Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 январдаги видеоселекторда қайд этиб ўтилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кўрсатмалари ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Хусусан, туман прокуратураси Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли Қарори ва шу масалага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини доимий назоратга олган.
Туманнинг 2-сектори ҳудудида 2021 йилда ўтказилган хатлов натижасида 518 та ишсиз ёшлар, 299 та ишсиз хотин-қизлар аниқланган бўлиб, 2-сектор томонидан уларни иш билан таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган. Дафтарлардаги ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш учун тадбирлар ташкил қилиб борилмоқда. Тадбирларга ҳудуддаги аёллар, ёшлар, темир дафтарларига киритилган иш билан банд бўлмаган фуқаролар таклиф этилмоқда.
2-сектор ҳудудида ўтказилаётган Бўш иш ўринлари ярмаркаларида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишмоқда. Ярмаркада сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари ва айниқса аксариятини ёшлар, аёллар ва темир дафтарга рўйхатга олинган фуқаролар иштирок этмоқда.

Тадбирда 62 нафар фуқароларга хизмат кўрсатилиб, 28 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди. 16 нафар фуқароларга эса иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Йўлланма берилганларнинг 6 нафарини хотин-қизлар, 10 нафарини ёшлар ташкил этди.

Ғолиб АБДУРАҲМОНОВ,
Самарқанд вилоят прокуратураси
бўлим бошлиғи.
Равшан БАҲРИДДИНОВ,
Булунғур туман прокурорининг
катта ёрдамчиси.