ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ 3182-сонли «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий–иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора–тадбирлар тўғрисида» қарори ижроси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган ҳудудларини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича чора–тадбирлар дастурлари, вилоят ҳокимининг 2019 йил 15 августдаги 20-қ сонли ва туман ҳокимининг 2019 йил 16 январдаги 23-қ сонли қарорилари ижроси бўйича Булунғур тумани 3-сектор ҳудудида иш сифатини ошириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туман 3-сектори ҳудуди 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бўлиб берилган. Ҳудудда жойлашган собиқ Миллий ҳунарманчилик касб-ҳунар коллежининг биносида сектор штаби ташкил этилган ва талаблар бўйича жиҳозланган.
Штабда сектор ва барча МФЙларнинг харитаси, паспорти ва тегишли китоблар тўлиқ юритилиб, сектор фаолиятига оид маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Республика ИИВ ва вилоят ИИБ фармойишлари акс эттирилган стендлар мавжуд. Шунингдек, штабда иш юритиш ҳужжатлари (йиғма жилдлар) тасдиқланган номенклатура асосида ташкил этилган бўлиб, маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилмоқда.
Сектор штаби аъзоларига ўз мутахассислиги бўйича вазифалар аниқ тақсимлаб берилган бўлиб, уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Штаб аъзолари билан бириктирилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 ярвардаги ПФ 5633–сонли «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, 3-секторнинг ҳар бир хонадонларида уйма-уй юриб ўрганиш ишлари тасдиқланган режа–жадвал ва намунавий саволномалар асосида ташкил қилинган ва жорий йилнинг биринчи чораги давомида 42035 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 7462 та хонадонлардан 2319 таси ўрганилиб, уларда аниқланган муаммолар тўлиқ қаноатлантирилиб, ҳозирда 2 таси кўриб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган ишлар буйича сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган учрашувлар давомида аҳолидан 48 та мурожаат келиб тушди ва барчаси ижобий ҳал этилди
3-сектор ҳудудидаги МФЙларда 2020 йил 1-чоракда ишсиз ёшлар (18–30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режа асосида жами 60 та ишсиз ёшлар иш билан таъминланган.
БИР МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛДИ
Сув таъминоти соҳаси бўйича Янгиариқ МФЙда 1 та оқава сув тозалаш иншоати қурилди. Дўстлик МФЙ, Чўлпон кўчасидаги 100 метр сув қувури жорий таъмирланди, шу маҳалланинг Чиннигул кўчасидаги 100 метр сув қувури мукаммал таъмирланди ва Соҳибкор МФЙ, Соҳибкор қишлоғида янги сув иншоати қурилиши таклифи берилди.
Электроэнергия таъминоти соҳаси бўйича – Ғўбдин МФЙда 100 ква. электр кучланишдаги 1 дона трансформатор пункти ўрнатилиб, 30 дона симустундан иборат 1.2 километрлик электр тармоғи тортилди.
Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаси бўйича – 3-сектор ҳудудидаги МФЙ ларда яшовчи аҳоли жами 65 дона имтиёзли суюлтирилган маиший газ баллонлари билан таъминланиб, тасдиқланган жадвал асосида ҳар бир МФЙларга 165тадан 260тагача суюлтирилган маиший газ баллонлари суюлтирилган табиий газ билан таъминланиб турилди. Шунингдек, Ғўбдин МФЙ дага 2.000 метр бўлган ўрта босимли газ тармоғи тўлиқ краскаланди.
Йўл қурулиш ва таъмирлаш соҳаси бўйича – Ғўбдин МФЙда 2 километр асфальт, Каттақишлоқ МФЙ да 1.5 километр шағал тош ва Олмазор МФЙ да 1 километр пиёдалар йўлакчаси ётқизилган.
Давлат хизматлари маркази томонидан АТ Миллий банкдан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил биринчи чораги давомида жисмоний шахсларга 1.027.682.000 (бир миллиард йигирма етти миллион олти юз саксон икки минг) ва юридик шахсларга 807.500.000 (саккиз юз етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида маблағлар йунатилтирилган бўлиб, «Бир маҳалла -бир маҳсулот» дастури асосида 45дан ортиқ фуқароларга кредит ажратишлик учун ҳужжатлари ижроси таъминланмоқда.
2019 йил 8 январдаги ПҚ 4102-сонли Қарори ва 2020 йил 6 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан юборилган 140–сонли хатига асосан Каттақишлоқ, Олмазор, Ғубдин, Лалмикор, Янгиариқ, Янгиобод, Бешқўтон, Мингтепа, Соҳибкор, Боғбон, Дўстлик, Навбаҳор ва Гулистон МФЙларда ёлғиз яшовчи, боқувчиси бўлмаган, ногирон, барқарор даромад манбаларига эга бўлмаган, даромади жуда паст бўлган фукаро ва эҳтиёжманд камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, тадбир бошида ушбу оилаларнинг 484 нафари “Темир дафтар” га киритилган.
КАМБАҒАЛЛИК ҚИСҚАРМОҚДА
3-сектордакамбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар бўйича карантин даврида фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида белгиланган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 27 апрелдаги 05-1403-сонли топшириғи ижроси юзасидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширган манзилли ишларини қайд этиш бўйича “Темир дафтар” юритилган. “Темир дафтар”га жорий йилнинг 25 апрелидан 484 нафар эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган. 484 нафар эҳтиёжманд оилаларга 1.350. 000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўмлик озиқ-овқат пакетлари топширилган.
3-сектордаги камбағал оилалардан 40 нафар фуқаролар яшаш шароити, соғлигининг аҳволи, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олиниб, туман ИИБ томонидан оталиққа олинган.
Камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишда:
- 70 та хонадонларга - 2.500 дан ортиқ қуёнлар;
- 10 та хонадонларга - 64 та қўй;
- 1 та оилага 1 та мотокультуватор;
- 10 та оилага 800 броллер тувуқлар етказиб берилган.
Шунингдек, 3 та оилага иссиқхона қурилиб, 48 та эҳтиёжманд фуқароларга корпорация асосида 20 сотихдан ер ажратиб берилган. Ҳозирда ушбу 484 та эҳтиёжманд оиладан 70 таси доимий иш ва даромад манбаларига эга бўлганлиги сабабли камбағаллик ҳисобидан чиқарилиб, “Темир дафтар”даги камбағал оилалар сони 414 тани ташкил этмоқда ва https://saxovat.argos.uz базасига маълумотлар тўлиқ киритилган.
3-сектор томонидан бундан кейин ҳам олиб борилаётган ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан, уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишларимизни давом эттирамиз.
Ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар давом эттирилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларнинг жиноят йўлига киришининг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишлар ташкил этилади.
Бунёд ЖЎРАҚУЛОВ,
туман ИИБ бошлиғи. 3-сектор раҳбари
туман ИИБ бошлиғи. 3-сектор раҳбари