ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН
Маълумки, мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан коронавирус пандемиясининг олдини олиш, хусусан унинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Пандемия даврида дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини доимо назоратда ушлаш тўғрисида топшириқлар берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида” ги Ф-5537 сонли фармойишини, 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5969 сонли фармони, 2020 йил 27 мартдаги “Аҳолининг дори воситалари тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПК-4662-сонли қарори, 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПК-4700 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 16 март 2020 йилдаги мамлакатда “GOVID-19” коронавируси инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитария эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид ҳужжатлар, эпидемияга қарши қоидалари бузилишига йўл қўймаслик ҳамда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасидаги қатор ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Ушбу фармон ва қарорлар ҳамда қўшимча топшириқлар ижросини таъминлаш борасида туман прокуратураси томонидан ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Хусусан, биринчи навбатда ИЖҚК Департаменти туман бўлими, туман ИИБ, туман ДСИ, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Санитария эпидемиология осойишталиги маркази ва вилоят Давлат Санитария эпидемиология назорат бошқармаси туман филиалидан иборат таркибда ишчи гуруҳи шакллантирилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Пандемия шароитида белгиланган тадбирларга мувофиқ туман ҳудудига барча таълим муассасалари, кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, билярд заллари, компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти, шунингдек, туман ҳудудидаги барча оммавий тадбирлар, байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, театр, кино ва концерт дастурлари ўтказилиши тўхтатилган.
Назорат тадбирлари давомида, карантин шароитида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш юзасидан деҳқон бозори, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи йирик савдо комплекслари ҳамда тумандаги мавжуд 23 та дорихоналар раҳбарлари қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилган. 2020 йилда сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш борасида олиб борилган тезкор суриштирув ва таҳлилий ишлар натижасида аниқланган қонун бузилишларига қонун доирасида чора кўрилган.
Жумладан, 2020 йил 11 мартда Департаментнинг Булунғур туман бўлими ва туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда Булунғур тумани “Каттақишлоқ” МФЙ, “Бирлик” қишлоғида ўтказилган текширишда фуқаро Ш.Р. яшаш хонадонида ҳеч бир ҳужжатсиз ноқонуний равишда дори-дармон воситалари аниқланиб, ундан жами 120 турдаги дори-дармон воситаларини ашёвий далил сифатида олиб қўйилди ва қонуний чора кўрилди. Шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида юзага келган вазиятни инобатга олиб ички бозорда озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлиги таъминлаш, республикадаги барча истеъмолчиларга ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 16 апрель 2020 йилдаги 1-03/1-638-сонли йиғилиш баёни билан республиканинг барча даражадаги истеъмолчиларига ун ва ун маҳсулотларини биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар асосида тизимли етказиб бериш бўйича вақтинчалик ўрнатилган тартибга асосан туман прокуратураси томонидан қатъий интизом ўрнатилган.
Жумладан, туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг май-апрель ойларида тумандаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 24 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан “Жомбой Дон” АЖнинг ун маҳсулотлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларига етказиб берилиши бўйича дислокация тасдиқланди ва мазкур дислокация асосида ун тарқалиши бўйича туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ДХХ туман бўлими, туман ДСИ, туман ИИБ ва таъминотчи ташкилот ходимлари бириктирилиб, аҳолига 1 килограмм ун маҳсулоти 2800 сўмдан, 1 қоп маҳсулоти эса 140 минг сўмдан сотилиши таъминланди. Туманнинг узоқ ҳудудларига прокуратура органлари ташаббуси билан кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиб, аҳолига озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда етказилиши таъминланиб келинмоқда.
Ун маҳсулотларини дон корхоналаридан истеъмолчиларга етказилишида талон-тарожликларга йўл қўймаслик мақсадида аниқ чоралар белгилаб олинган. Жумладан, “Жомбой Дон” АЖдан олиб чиқиладиган ун маҳсулотларини белгиланган ҳудудларга етиб боришини таъминлаш мақсадида ИЖҚК Департаменти ва ЙҲХБ ходимлари бириктирилган.
Туман прокуратураси бундан кейин ҳам мамлакатимиз Президенти томонидан чиқарилаётган барча фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда астойдил хизмат қилаверади.

А.АБДУРАҲМОНОВ,
туман прокурори.