Булунғур тумани ХТБ га қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида шоир Мухаммад Юсуф таваллудининг 67-йиллиги муносабати билан 21-мактаб ва 32-мактаблар ўртасида "Шоирни ёд этиб " мавзусида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Тадбирда шоир ижодидан шеърлар қўшиқлар, саҳна кўринишлари кўрсатилди. Мактаб маъмурияти томонидан фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар берилди.





