Бадиий адабиёт халқнинг руҳий оламини, ички дунёсини сўз воситасида очиб берадиган, кишиларни маънавий руҳлантира олишга, йўл-йўриқ кўрсатишга қодир буюк санъат. У инсоннинг касбидан қатъи назар, каттадан-кичик барчага бирдек баробар, азиз ҳисобланадиган неъматдир. Зеро, у – кўнгил фани.
2009 йилда Биринчи Президентимиз бадиий ижодни ривожлантиришда кескин бурилиш ясаган «Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор» номли рисоласида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг олиб бориши лозим бўлган фаолияти аниқ белгилаб берилди ва бу рисола бугунги кунда ижод аҳли, Ёзувчилар уюшмаси учун дастури амал бўлиб хизмат қилиб келмокда.
2013 йил декабрь ойида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори чиқди. Маданий ҳаётимизда катта аҳамиятга молик, ўқувчилар кенг оммасини, бутун жамоатчиликни, ижод аҳлини бағоят мамнун этган бу қарор Биринчи Президентимиз томонидан адабиётимиз, маънавиятимизга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ажойиб наъмунаси десак, тўла ҳақлимиз.

Дарҳақиқат, Муҳаммад Юсуфга қанча иззат-икром кўрсатилса арзийдиган шоирдир. Ўзбекистон - дунёда ўхшаши топилмас бебаҳо ўлка, унинг замини пок, ҳавоси тоза, осмони мусаффо, одамлари оқкўнгил, танти. Бу заминда туғилган одамлар шеър ёзмасдан иложи йўқ.
Муҳаммад Юсуф ана шундай табаррук тупроқда туғилди, шу тупроқни севди, шу тупроққа жонини фидо қилди. Юртимизнинг танти ўғлонларидан бири бўлган.
Қўшиқлари шунчалар самимийва табиий эдики, ўз-ўзидан хиргойи қилибюборганини билмай қоларди киши. У чинакам халқ шоири, мустақиллик учун курашган ижодкорлардан биридир. Дарҳақиқат, Муҳаммад Юсуф 1998 йилда энг ёш «Халқ шоири» унвонига сазовор бўлган. Ижодига назар ташласак миллат, Ватан, озодлик, ўзбеклик ғурури, улуғ боболаримизга ворислик туйғуси унинг шеърларида жилоланиб туради. «Ўзбекнинг аёллари», «Ўзбекистон», «Ватан», «Ўзбек қизлари», «Ватан мадҳи», «Ватан ягонасан», «Ватанни севинг», «Менинг Ватаним»...
Шоир барчага бу дунё ғанимат эканлиги ҳақида тушунча бериб, ҳаётни қадрлашга чорлайди. Чунончи, «Баҳор келгунча» шеърида шундай мисраларни келтиради:
Ҳар баҳор чокидансўкилар йиллар,
Тириклик йўлида тўкилар диллар,
Умркарвонига қўшилар йўллар,
Кимбор, ким йўқяна баҳоркелгунча.
Муҳаммад Юсуфнинг ижодида табиат мавзуси ҳам етакчилик килади. Унинг қайси бир шеърини ўқиманг, унда табиат тасвири, унинг бир бўлаги бўлган гиёҳ, гул, лола, ялпиз, бедапоя, жамбил, лолақизғалдоқ, кўклам каби тимсолларни кўпроқ учратамиз.

У том маънода Ватан куйчиси. Шоир назарида Ватанга муҳаббат, Ватан учун фидо бўлмоққа тайёр туриш, ўзига ҳеч нарса тиламаслик, буюк садоқат, ихлос устунлик қилади.
Шоир “Ватан дея олмоқ ўзи бахт экан! - деб ҳайкиради «Ҳур ўлкам» шеърида. Унинг шеърларининг яна бир фазилати - соддалигидир. У ўз шеърлари учун ҳар хил шаклларқидириб юрмайди, халқ қўшиқлари йўлида, гоҳо мураббаъ шаклида қалам тебратишни хуш кўради. Шунда шеърлар қоғозга равон васодда тушади, маъносини тушуниш ҳам осон кечади.
Шоир М.Юсуф халқимиз орасида жарангдор овоз билан шеър ўқиётганида Элликқалъа тупроғида, 2001 йилда вафот этди.
Ўзи ўлса ўлар, сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаётнасл - шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмиларасл шоирлар…

Ўрозали ПАРДАЕВ,
12-умумтаълим мактабнинг онатили ва адабиёт фани ўқитувчиси.