Ёш авлоднинг чуқур билим олиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, уларнинг ўзлари қизиққан фанларга қизиқишини оширишида фан тўгаракларининг ҳам ўрни катта. 13-умумий ўрта таълим мактабида математика фани тўгараги аъзолари иштирокида ўтказилган “Ал-Хоразмий жаҳоннинг буюк математиги” номли кечани ўтказишдан мақсад ҳам ўқувчиларнинг билим салоҳиятини ошириш эди.
Кечани мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К. Дўстов очди ва таълим тизимида математика фанига берилаётган эътибор ҳақида тўхталди. Шундан сўнг тўгарак раҳбари М. Жуманазаров кечанинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди. Ўқувчилар эса кеча дастури доирасида билимларини намойиш этишди ва янги маълумотлар асосида тадбир ташкилотчиларига саволлар беришди.
Тадбирда “Ал-Хоразмий” гуруҳи биринчи, “Ёш математик” гуруҳи иккинчи ўринни қўлга киритишди. Ўқувчилардан “Ал-Хоразмий” гуруҳидан Жасмина Шашиева, Ҳосилбек Абдумаминов, “Ёш математиклар” гуруҳидан Саида Маматмусаева, Севинч Мухаммадиевалар фаол иштирок этишиб, билимдонликларини намойиш этишди.
Тадбирда фаол иштирок этишган ўқувчилар мактаб маъмурияти ва ҳомийларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Бувсара ДЎСТОВА,
13-умумий ўрта таълим мактабининг
математика фани ўқитувчиси.