Муҳаммад Хоразмийнинг бу ҳикмати ҳаёт ҳақиқати
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати, уларнинг ижтимоий, маиший ҳаёти билан боғлиқ ислоҳотлар мазмунидан ҳам ана шу буюк бобомизнинг ўлмас ҳикмати маъносини англаш қийин эмас. Президентимиз деярли ҳар бир анжуманда ёшларга эътибор – келажакка эътибор, деган муҳим ғояни олға суриб келмоқда. Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг ўзи шахсан ташаббускор бўлаётганлиги биз ёшларни келажакка бўлган ишонч руҳида тарбиялаш, илм олишимизда ёшлар истиқболини белгиловчи асосий омил эканлигини тан оламиз.
Президентимиз Учинчи Уйғониш даври Ўзбекистондан бошланиши лозимлиги ва бошланаётганини бир неча бор тилга олиб ўтди. Айниқса, Ўзбекистон ёшлари Форумида бу ҳақда мутасаддилар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилганлиги биз ёшларга қанот бағишламоқда. Илм олиш, касб-ҳунар ўрганишни мақсад қилган ёшлар учун жиддий эътибор қаратилаётганлиги мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг асосий мақсадидир. Бу борада “Ёш олимлар инновация лойиҳалари” танлови ташкил этилиши қайсидир маънода ёшларни ўқиб-изланишга даъват этаётганлиги бор гап.
Мамлакатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар танлови ўтказилиши ҳамда ёшларни бу борада қўллаб-қувватлаш учун 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратганлиги юқоридаги фикрларимизни яна бир бор исботлайдиган муҳим воқеадир. Эндиликда биздан талаб қилинадиган асосий йўналишлардан бири - халқаро андозалар асосида билим олиш, касб-ҳунар ўрганишдан иборатдир.
Шохжаҳон АБИРҚУЛОВ,
3-умумтаълим мактаби
10-“А” синф ўқувчиси.