Меҳнат фахрийси Жуман Шерматов 83 ёшда бўлса ҳам ҳали бардам, ижод ва изланишдан тўхтаган эмас. Яқинда отахон эзгу ишга қўл урди, дунё илм-фани ва адабиётига муносиб ҳисса қўшган, қўшаётган кўплаб ватандошларимиз ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни жамлаб, “Барҳаёт сиймолар” номли тўпламини пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги “Қамар-медиа” нашриётида чоп эттирди.
Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, уни қўлга олган, ўқиб-ўрганган ҳар бир кишини илм-фан ва адабиёт чашмаларидан баҳраманд этади.