Хўжабачча МФЙ фуқароси, тадбиркор Эгамберди Ашуров ўз ташаббуси билан Нурафшон қишлоғидаги ўз ҳовлисида “Нафосат” номли оилавий болалар боғчаси (МТМ) ташкил этди.
Ҳар томонлама замонавий қулайликка эга, 2019 йил август ойида ишга тушган бу МТМда айни пайтда 25 нафар жажжи болажонлар тарбияланмоқда.
Уларга Нигора Намозова, Шоҳиста Исмоилова, Гўзал Мелиқулова, Наврўза Ашурова каби тажрибали тарбиячилар таълим-тарбия беришмоқда.


- Келгусида МТМни янада кенгайтириб, 50 нафар болажонларни тарбиялаш ниятидамиз, - дейди тадбиркор Эгамберди Ашуров. - Бунинг учун ҳовлимиздаги мавжуд хоналарни замон талаблари асосида таъмирлаяпмиз. Барча сарф-харажатлар ўзимизнинг шахсий ҳисобимиздан амалга оширилмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.