“Булунғур” МФЙ биноси қайта таъмирланди. Замонавий кўринишга эга бўлган бу бинода раис хонаси, хотин-қизлар билан ишлаш, котиба хоналари қаторида тикувчиликка мослашган катта хонанинг кўриниши кўзни қувонтиради. Таъмирлаш ишларини маҳаллий қўли гул усталар амалга оширишди.
* * *
Маҳалла ҳудудида шу кунларда ободончилик ишлар қизғин бормоқда. Кўп қаватли уйлар олдида мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда. Мавжуд ариқлар тозаланиб, сув йўллари равонлаштирилмоқда. Маҳалла марказидаги Ғафур Ғулом номли ва Ғалаба кўчалари тартибга олиниб, асфальт ётқизилди.
* * *
“Норбўта ота” базмгоҳида кам таъминланган 4 та оиланинг 4 нафар нафар фарзандларига суннат тўйи ўтказилди.
* * *
“Спитамен” кўчасидаги ариқларустига тўкилган шағал тошлар олинди, сув йўллари бўлган ариқлар тозаланиб, равонлаштирилди.
* * *
“Ёшлар боғи”нинг эски дарвозаси ўрнига замонавий кўринишга эга бўлган арка ўрнатилди. Бу ишларни Самарқандлик қўли гул усталар амалга оширишди.
* * *
“Сайилгоҳ” ва Н.Жўрабеков номидаги кўчаларда қўни-қўшнилар ҳамжиҳатлигида “Наврўз”нинг шоҳ таоми - сумалак тайёрланди. Сумалак кам таъминланган оилаларга ва беморларга сўлим баҳор таоми сифатида тарқатилди.
Марғуба ТЕМИРОВА,
“Булунғур” МФЙ Ободонлаштириш,
томорқа ва тадбиркорлик бўйича раис
ўринбосари.