3515 нафар аҳоли яшайдиган “Қирқшоди” маҳалла марказидаги маҳалла биноси тадбиркорлар ва фермерлар ҳомийлигида чиройли қилиб, замон талаблари асосида таъмирланди. Жами 7 миллион сўмлик таъмирлаш ишларини маҳаллий қўли гул усталардан Жасур Умурзоқов, Йўлчибек Ҳасанов, Ўктам Ҳожиевлар амалга оширдилар.
* * *.
Маҳалла ҳудудида ёш тадбиркор Баҳром Ёқубов ташаббуси билан “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуаси қурилмоқда. Қурилиш ишларинимаҳаллий усталардан Хуршид ва Одил Хасанов, Комил Исоқов, Абдужаббор Анқабоевлар амалга оширмодалар.
* * *
Султонбек Умурзоқов оиласи маҳаллада “Энг яхши томорқачи” деб эътироф этилди. 15 сотихли томорқасида самарали меҳнат қилиб етиштирган картошка ва саримсоқ пиёз даромади ҳисобидан машина сотиб олиб, фарзандларига тўй қилди
* * *
Элпарвар Бердиали Худойбердиев ўз ҳисобидан Қирқшоди қишлоғидаги кўчаларга шағал тош тўкиб, таъмирлади.
* * *
Зоҳид Алибоев ўз ҳисобидан 30 миллион сўм харажат қилиб, Қирқшоди қишлоғидаги эътибордан четда қолган артезиан минорасини қайта таъмирлаб, ишга туширди. Натижада 70 хўжалик тоза ичимлик суви билан таъминланди.
* * *
“Навбаҳор” оилавий поликлиникаси қошида “Тез тиббий ёрдам” шахобчаси иш бошлади.
Раббим ҲОТАМОВ.