Бу йилги қаҳратон қишнинг чилласига қарамай январ ойининг охирги шанба ва якшанба кунлари ҳаво бироз булутли ва илиқ бўлди. Ёғнгарчиликдан дарак йўқ. Қиш фасли бекорчилик дегани эмас. Айни дамда далада ишлаш мавриди...
Хўжазгил маҳалласини кесиб ўтган катта Туятортар канали устидаги кўприкдан ўтишингиз билан туманимизнинг энг олис қишлоқларидан бири, бир томони қўшни Жиззах вилоятининг Бахмал тумани билан, бир томони Тожикистон Республикаси билан чегарадош Фармонтепа қишлоғининг илон изи йўллари бошланади. Йўлнинг ўнг тарафида Туятортар каналининг суви пишқириб оқмоқда. Каналнинг ҳар икки томонидаги чиройли шакл берилиб оқланган манзарали дарахт шохлари қишнинг салқин шамолида майин чайқалади. Чап томони Бахмал тоғларига туташиб кетган паст-баланд қир-адирларда улкан қоя тошлар кўзга ташланади.
- Бир неча кундан буён маҳалламизнинг мана шу Фармонтепа қишлоғида ҳашар йўли билан катта ободончилик ишлари амалга оширилмоқда, - дейди бизга ҳамроҳ бўлган Хўжамазгил МФЙ раиси Маҳмуд Тоштемиров. - Ҳашарда вилоятимиздаги ҳамма корхона ва ташкилотларнинг ишчи хизматчилари иштирок этишмоқда.

Биз тушган "Дамас" русумли машина қишлоқ марказидаги 41-мактаб биноси олдида тўхтади. Йўл-йўлакай ҳақиқатдан ҳам бу қишлоқда катта ободончилик ишлари амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлдим. Биринчи навбатда ёғингарчиликлар даврида тиззагача лойга ботиб юриладиган қишлоқ кўчасига шағал тош тўкилиб равонлаштирилмоқда. Катта йўлнинг ҳар икки томонидаги қаровсиз, эътибордан четда қолган мавжуд уйлар, молхоналар, ҳожатхоналарнинг деворларига юзлаб аҳоли ва ҳашарчилар ҳиммати билан пардоз берилиб, оқланмоқда. 4,5-5 километрлик масофадаги қишлоқ кўчасининг ҳар икки томонидаги мавжуд мевали ва манзарали дарахтларга чиройли шакл берилмоқда. Бундан 50-60 йиллар олдин ўрнатилган, бугунги кунга келиб хизмат вазифасини ўтаб бўлган сим-ёғочлар ўрнига техника ёрдамида бетон устунлар ўрнатилмоқда.
Бундан бир неча йиллар олдин қишлоқ ҳудудидаги тоза сув учун бунёд этилиб, эътиборсизлик туфайли ишламай қолган артезиан қудуғи қайта таъмирланмоқда. Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида махсус техника билан пластмасса қувурлар ётқизиш учун чуқурлар қазилмоқда. Қазилган чуқур-ариқни кетмон, белкураклар билан тартибга солиб, тоза ичимлик суви учун пластмасса қувурлар ётқизаётган ҳашарчилар билан ҳол-аҳвол сўрашдик.

- Бизлар 60 нафар киши Тайлоқ туманидан ён қўшнимизга ёрдамга келдик, - дейди Тайлоқ тумани Ободонлаштириш бошқармасининг назоратчиси Жонузоқ Жўраев. - Вазифамиз - Фармотепа қишлоғи аҳолисининг ҳар бир хонадонига тоза ичимлик сувини етказиб беришдан иборат. Бутун қишлоқ бўйича ободонлаштириш ишлари авж олиб кетган. Қишлоқ марказидаги 41-мактабнинг эски, зах ва қоронғи биносини бузиш ишларида 30 нафардан ортиқ ишчилар ғайрат билан ишлашмоқда. Бу ерда замонавий икки қаватли мактаб биноси қурилади. Аҳоли яшайдиган уйлар, ҳовлилар, молхоналар, ҳожатхоналар ҳашарчилар ёрдами билан тартибга келтирилиб, турли хил чиқиндилардан тозаланмоқда. Мавжуд оқар сув йўллари бўлган ариқлар тозаланиб, янги ариқлар қазилаяпти. Қуриган дарахтлар ва шохлар саржин ўтин қилинмоқда.

- Қишлоқ кўчасига яқин қирлардаги улкан харсанг тошлар ёғингарчилик туфайли кўчага ва аҳоли хонадонларига фавқулодда тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида ходимларимиз хавфли харсанг тошларни махсус мосламалар билан майдалаб олишмоқда, - дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус вазифани бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг қутқарувчиси Асқар Махматмуродов.
Туманимизнинг ДСЭНМ ходимлари махсус кийимларда қишлоқдаги мавжуд хонадонларда, ҳовлиларда дезинфекция ишларини амалга оширишмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва ҳамширалари ҳар бир хонадон соҳибларининг саломатлигини назорат қилиб боришмоқда.

- Қишлоғимизни обод масканга айлантирса бўлар экан-ку, - дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири, 70 ёшли фуқаро Убайдулло бобо Нормаматов. - Ўзимиз ялқов, дангаса бўлиб кетганмиз. Шаҳардаги, туман марказидаги, обод қишлоқлардаги чиройли уйларни, кўчаларни кўриб ҳавас қиламиз. Лекин, ўзимизнинг уйларимизга, ҳовлимизга қарамаймиз. Қишлоғимиз аҳолиси томорқасида деҳқончилик қилиб, йилига 2-3 марта ҳосил олинади. Қўй ва молларини мана шу қир-адирларда боқишади. Даромадлари яхши, лекин негадир яшаш жойлари бўлган уйларига, ҳовлиларига унча ҳам эътибор беришмайди.
Ҳашарчилар штаби бўлган 41-мактаб ўйингоҳида ҳашарчилар тушлик қилишлари учун махсус жойлар ҳозирланган. Бир чеккада икки бош катта семиз қўй сўйилди. 2 та катта дошқозонда паловхонтўра тайёрланмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев ташкилотлар бошлиқлари билан амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режаларни таҳлил қилишмоқда. Қишлоқ кўчасидаги турнақатор машиналарнинг саноғи йўқ..
- Биз бу ҳашарга маҳалламизнинг ўғли гул усталари - Умиджон Турдиев, Анорбой Раҳматов бошлиқ қурувчилар бригадаси билан бирга келганмиз, - дейди Ўроқли МФЙ раиси Шавкат Давронбоев. - Улар сомон лой билан кўча деворлари ва уйларга чиройли пардоз беришмоқда.
- Бизлар ҳар бир хонадонда бўлиб, аҳоли турмуш маданиятини ўрганаяпмиз, - дейди Исори Ўроқли МФЙ раиси Ҳалима Худойбердиева. - Уларга тегишли маслаҳатлар бераяпмиз.
"Ҳашар - элга ярашар", деб бежиз айтилмаган. Бағри кенг, бир-биримизга меҳрибон халқмиз. Давлатимиз раҳбарлари бошчилигида ана шу меҳр-оқибат асосида бўлаётган катта ҳашар туфайли Фармонтепа қишлоғи кўз кўрса қувонадиган даражада обод масканга айланмоқда...
Раббим ҲОТАМОВ.