Жорий йилнинг 13-14-март кунлари Самарқанд шаҳрида бутун республика ёшларини бирлаштирган "СAМAРҚAНД ЁШЛAР ФОРУМИ-2021" бўлиб ўтди.
Форум Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши, Самарқанд давлат чет тиллари институти , форум президенти СамДЧТИ талабаси Марҳабо Ваҳобова, "Олтин қанот" волонтёрлар ташкилоти ҳамда "Бенефаcторс Форум" ташкилотчилари томонидан ташкил этилди. Форум "Ипак йўли" туризм халқаро университети биносида бўлиб ўтди.
Форум давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш йили" давлат дастури асосида ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш форумнинг асосий мақсади ҳисобланади.Ушбу форум Туризм, Журналистика, Хорижда таълим ва ИЕЛТС, Сунъий интеллект (ИТ) ҳамда Волонтёрлик йўналишлари бўйича бўлиб ўтди.Форумнинг 1-куни мобайнида ҳар 5 та йўналиш бўйича маҳоратли спикерлар билан қизғин дебатлар олиб борилди.Республикани қамраб олган ёшлар билан ўзаро фикр алмашинуви ҳамда қайноқ атмосфера биринчи куннинг ёрқин намунаси сифатида ўз аксини топди. Форумнинг асосий йўналишларидан бири бўлган Волонтёрлик йўналиши бўйича Ўзбекистон Волонтёрлар Aссоциацияси раҳбари Ширин Aбидова ҳамда волонтёрлар жамоаси ва "Саховатпеша" кўнгилли волонтёрлар жамоаси ташриф буюришди.
Форумнинг иккинчи куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тарихий обидалар бўйлаб саёҳат уйиштирилди. Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай,форум делегатларини қайноқ кайфият тарк этмади.

