АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ
янги бинода иш бошлади
Бинонинг очилишига бағишланган тадбирда туман фаоллари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этдилар. Бино қурилишини “Барно сервис люкс” МЧЖ қурувчилари олиб боришди. Улар 1 миллиард 85 миллион сўмлик ишларни амалга оширдилар. Қурилишни қисқа вақтда, тез ва сифатли қилиб бажаришда иш бошқарувчи Маҳмуджон Ўринбоев бошлиқ қурувчилар ғайрат билан ишладилар.
Қурилиш давомида маҳаллий аҳоли ҳам қурувчиларга яқиндан ёрдам бердилар. Бахтиёр Дониёровлар оиласи қурувчиларга ёрдам сифатида уларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаб турдилар. Қурилишдавомида қурувчиларга мадад бўлиб турган маҳаллий фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз, - деди иш бошқарувчи Маҳмуджон Ўринбоев.
Тадбир давомида туман ҳокими Баҳодир Баҳромов ва вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи ўринбосари Мухтор Рустамовлар қурувчилар меҳнатига юксак баҳо бердилар. Тадбир иштирокчилари замонавий бинода яратилган шароитлар билан танишдилар. Мижозлар ва ходимлар учун ҳар томонлама қулайликка эга бўлган хоналарнинг ҳаммаси компютерлар билан жиҳозланган.
- Марказимизда 23 нафар ходимларимиз аҳолига хизмат қилади, - дейди марказ бошлиғи Бекзод Босимов. - Бунинг учун марказимизнинг янги биносида ҳамма замонавий қулайликлар яратилган.
Энг яхши қурувчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини туман ҳокими Баҳодир Баҳромов ва вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи ўринбосари Мухтор Рустамовлар тантанали равишда топширдилар.
Раббим ҲОТАМОВ.