Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Ассалом тонг” номли Ўзбек жанг санъати бўйича мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди. Вилоятдаги барча туманлар вакиллари иштирок этган ушбу мусобақада туманимиз шифокорлари бор маҳоратларини намойиш этиб, рақибларидан устун эканликларини намойиш эта олишди ва иккинчи ўрин соҳиби бўлишди. Каттақўрғон тумани жамоаси биринчи, Иштихон тумани жамоаси эса учинчи ўринни эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зиёда САТТАРОВА,
туман Тиббиёт бирлашмаси Аҳолининг соғлом турмуш тарзини
қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини
ошириш бўлинмаси раҳбари.